"Тоттенхэм" ва "Боруссия" Дортмунд бир футболчини кўзламоқда

"Тоттенхэм" ва "Боруссия" Дортмунд "Брентфорд" ҳужумчиси Маркус Форсс учун кураш бошлади. Бу ҳақда Eurosport хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, инглиз ва немис клублари 21 ёшли финляндиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, Маркусга шахсан “шпорлар” президенти Дэниел Леви жиддий қизиқиб қолган.

Форсс "Брентфорд" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 7 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!