"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўз мақсадига ета олмаслиги мумкин

"Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли англиялик футболчи ҳозир жамоадан кетиш учун қулай пайт эмас деб ҳисоблайди. Маълумотларга қараганда у амалдаги шартномаси гарчи 2023 йилга қадар тузилган бўлсада, ушбу келишувни узайтириши мумкин.

Қайд этиш лозимки, Мэддисон якунланган мавсум Европанинг кучли бешлик чемпионатларида энг кўп голли вазият яратган футболчи бўлди. Унга эса "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жиддий харидор бўлмоқда.

Маълумот учун, Мэддисон ортда қолган мавсум “Лестер” сафида 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда яна шунча голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!