"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" "Атлетико" футболчиси учун курашмоқда

АПЛнинг икки клуби "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" белгиялик футболчи Янник Феррейра Карраскони сотиб олмоқчи. Жамоалар 29 ёшли иқтидорни трансфер ойнаси ёпилгунга қадар қўлга киритишни режалаштирган.

Бироқ футболчининг жорий клуби "Атлетико" уни сотишни истамаяпти. "Матрасчилар" ҳужумкор ярим ҳимоячини ёзда трансферга қўймоқчи. 

"Transfermarkt" порталида Каррасконинг баҳоси 40 миллион евро этиб белгиланган. 

Маълумот ўрнида, Янник ушбу мавсум Ла Лиганинг 20 ўйинида 2 гол ва 5 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!