"Тоттенхэм" хорватиялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олади
"Тоттенхэм" ёш футболчилар билан шартнома имзолашда давом этади. Клубнинг кейинги нишони хорватиялик Лука Вусковичдир.
Фабрицио Романо хабар беришича, 16 ёшли футболчи Лондон жамоасига ўтишга жуда яқин турибди. Томонлар келишувга эришиб бўлган. Унга бир қатор клублардан таклифлар бўлишига қарамай, "шпорлар" сафида тўп тепишни танлади.
Вускович "Хайдук" аъзоси ҳисобланиб, ўтган мавсум ўз дебютини амалга оширган. Шу билан бирга, жамоа таркибида 11 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар