“Тоттенхэм” яна бир “трансфер бомбаси” тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсум олдидан таркибини жиддий тарзда кучайтириб бораётган “Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзерби клуб яна бир катта трансферни амалга ошириш арафасида эканини маълум қилди.

Бу ёзда “Тоттенхэм” янги ижрочилар учун  аллақачон 237 миллион фунт сарфлади, трансфер рекордини икки марта янгилади ва олти нафар янги футболчини таркибга қўшиб олди.

Шунга қарамай, Де Дзерби ҳужум чизиғини янада кучайтиришни истамоқда.

- Мен трансфер бозорида қайсидир футболчини хоҳласам, акулага айланаман. Менга “йўқ” деган жавобни беришнинг имкони йўқ!

Албатта, биз трансфер бозоридаги ишимизни ҳали тугатмадик. Лойиҳамиз ҳозирча трансферлар нуқтаи назаридан 60 фоизга бажарилди.

Энди яна бир “бомба трансфер” бўлади!

Умид қиламанки, бу ҳужумчи бўлади. Аммо ҳали иш якунига етганича йўқ, - деди Де Дзерби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!