“Тоттенхэм” янги футболчи сотиб олмоқчи
“Тоттенхэм” Адама Траорени қишда сотиб олиши мумкин. Аммо Лондонликлар футболчига қизиқаётган ягона жамоа эмас. Испаниялик вингерни “Атлетико Мадрид”, ”Наполи” ва “Интер” каби клублар ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади, дея хабар бермоқда “90 МIN” нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “Тоттенхэм” Траорени қимматга сотиб олиш нияти йўқ. Сабаби, у 2023 йилнинг ёзида эркин агентга айланади. Аммо улар бозорда ягона эмаслини ҳисобга олса, ҳаракатни тезлаштириши керак.
Адама ўтган мавсум ҳам ушбу жамаонинг режаларига кирганди. Бироқ “Вулверхэмптон” футболчига юқори нарх талаб қилган ва бу трансфер барбод бўлган. Вингер қишда “Барселона”га ўтиб, олти ой ижарада ўйнаб Англияга қайтганди.
Фикрлар