"Тоттенхэм" ёзда "Лацио" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Римнинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Луис Фелипе “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчини шахсан “шпорлар” устози Маурисио Почеттино ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Таъкидлаш керакки, аргентиналик мутахассис Фелипени ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Тоби Алдервейрелднинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.
“Тоттенхэм”да шунингдек Йоаким Андерсен («Сампдория») ва Майкл Кин («Эвертон») каби футболчилар номзоди ҳам мавжуд. Бироқ, уларнинг трансфери 50 млн евродан юқори баҳоланмоқда. Луис Фелипе эса бу борада лондонликлар учун камчиқим вариант ҳисобланади.
Маълумот учун, Фелипе жорий мавсум “Лацио” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.
Фикрлар