"Тоттенхэм"га франциялик ҳужумчи керак
"Майнц" ҳужумчиси Жан-Филипп Матета "Тоттенхэм"нинг қизиқишлар доирасига кирди.
Goal.com тарқатган хабарга қараганда, “шпорлар” раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғида рақобатни ошириш учун келаси ёз 23 ёшли франциялик футболчини сотиб олмоқчи.
Матета жорий мавсум “Майнц” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10 та гол уришга эришди. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи 15 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар