"Тоттенхэм"га яна бир осиёлик футболчи келмоқда

  • 9 июля, 2021, 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Болонья" ҳимоячиси Такэхиро Томиясуни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Хабар қилинишича, футболчи аллақачон “шпорлар” билан шахсий келишувга эришган. 22 ёшли Япония терма жамоаси аъзоси тез орада "Тоттенхэм" футболчиси бўлиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Томиясуга "Аталанта" ҳам даъвогарлик қилган эди. Аммо энди айнан Лондон клуби футболчи учун рақобатда фаворитга айланган.

Томиясу 2019 йилдан буён "Болонья" футболчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум А Серияда 31 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Олдинроқ "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кесси ҳам "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию