"Тоттенхэм"ни энди ким бошқариши маълум!

"Тоттенхем" раҳбарияти Жозе Моуриньони истеъфога чиқаргач, мавсум охиригача унинг ўрнида ишлайдиган мураббий номини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ушбу ловозимни клуб  академиясида ишлаб келаётган Райан Мэйсон эгаллади. Унинг ассистентлари этиб, Крис Пауэлл ва Найжел Гиббс белгиланди. Дарвозабонлар мураббийи Мишел Ворм бўлди, аммо шу кунгача бу ишда ишлаб келаётган Ледли Кинг ҳам ўз лавозимини сақлаб қолди.

Мэйсон "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда "Халл Сити" сафида "Челси"га қарши ўйинда ҳимоячи Гари Кэйхилл билан тўқнашувда бошидан жиддий жароҳат олган ва кейинчалик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

"Тоттенхэм" 32-турдан сўнг, АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Лондонликларни олдинда "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Англия лига кубоги финали кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!