"Тоттенхэм"ни украиналик мутахассис бошқариши мумкин
"Тоттенхэм" раҳбарияти "Ференцварош" клуби устози Сергей Ребровни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда, агар Маурисио Почеттино Лондонга қайтишни хоҳламаса, “шпорлар” бор эътиборини айнан украиналик мутахассисга қаратади.
Айтиш керакки, Ребров учун "Тоттенхэм" бегона эмас. У 2000-2004 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Бундан аввалроқ "Тоттенхэм" шорт-листида Антонио Конте, Зинедин Зидан ва Роберто Мартинес каби мутахассислар номзоди бор экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Конте ва Зидан ҳозирда ишсиз ҳисобланади. Мартинес Бельгия терма жамоасида фаолият юритмоқда.
Фикрлар