"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Харри Реднапп “шпорлар” тезроқ даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни сотиб юбориши керак деб ҳисоблайжи.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

“Эриксен янги шартнома имзолайди деб ўйламайман. У ёз келишини ва эркин агентга айланишини хоҳламоқда.

Агар у чиндан ҳам жамоада қолишни хоҳламаса, унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширган бўлардим. Жамоа билан шартнома имзолашни хоҳламаётган футболчига “окей”дейиш керак.

У ажойиб футболчи, бунга шубха қилмайман. Аммо у охирги пайтларда анча кучсизланди”, - дейди англиялик мутахассис.