УЕФА расмий сайти орқали Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Вольфсберг" ва "Тоттенхэм" жамоалари баҳси ўтказиладиган жой ўзгарганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, коронавирус туфайли қўйилган чекловлар ўйинни Австрияда ўтказиш имконини бермаган. Шу сабабли, ушбу жуфтликнинг 18 февралга белгиланган дастлабки ўйини Будапештдаги "Пушкаш Арена"да бўлади.

Таъкидлаш керакки, бу жорий мавсум еврокубоклардаги биринчи ҳолат эмас. Бундан аввалроқ ,Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Боруссия М" - "Манчестер Сити" ва "РБ Лейпциг" - "Ливерпуль"  жуфтликларининг дастлабки ўйинлари ҳам айнан Венгрия пойтахтига кўчирилгани маълум қилиган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)