Тотти мавсум тугагач фаолиятини якунлашни истамаяпти
Ads

Римнинг “Рома” клуби сардори Франческо Тотти ҳали фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Мен олдиндан фикр юритишни истамайман. Барчага маълумки, футболда кутилмаган ҳолатлар кўплаб учрайди. Мен ўз ақлимга ва танамга ишонаман. Ўйлайманки мен ҳали кўп нарсага эриша оламан. Шундай экан фаолиятимни якунлаб нима қиламан”, - дейди Тотти Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Тотти ушбу мавсум Италия А сериясида жами 6та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.