Трансфер бозори осонмас. “Ньюкасл” “тарсаки еди”
Араб шайхлари қўлига ўтган “Ньюкасл” дарров қимматбаҳо футболчиларга харидор бўла бошлагани ва дунёнинг энг қиммат икки ҳимоячисидан бири – Лукас Эрнандесга оғиз солгани хабар қилинганди.
Ҳимоячининг агенти Мануэль Гарсия Куилон “Ньюкасл”га дарҳол жавоб қайтарди.
- Лукас ҳеч қаерга кетмайди, у “Бавария”да қолади, - деди футболчининг агенти.
Маълумотларга қараганда, “Бавария” франциялик футболчини кейинги мавсумга тайёрлаяпти. Ўтган йили мюнхенликлар бу футболчи учун “Атлетико”га 80 миллион евро тўлаган эди.
Фикрлар