Трансфер бозорида ютқазган “Манчестер Юнайтед” энди ўйинчи олмайди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани тарк этган Криштиану Роналду ўрнига жаҳон чемпионатида тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган нидерландиялик ҳужумкор футболчи Коди Гакпони олмоқчи эди.
Манчестерликлар истеъдодли ўйинчи учун курашда “Ливерпуль”га ютқазиб қўйди. Гакпо ўз ҳамюрти Эрик тен Хаг эмас, балки германиялик мутахассис Юрген Клопп қўл остида тўп тепишни маъқул кўрди.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, бу воқеадан кейин “Манчестер Юнайтед” январь ойида бирорта бошқа ўйинчини олмасликка қарор қилган.
Бундан ташқари, клубга эгалик қилувчи Глэйзерлар оиласи ҳозир харажат қиладиган давр эмас, деб ҳисобламоқда.
Фикрлар