Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида содир бўлган воқеалар!

Европада 2024 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Барча клублар ўз олдига қўйган мақсадларни биринмa-кетин амалга оширди. Қуйида охирги кунда рўй берган воқеалар билан танишишингиз мумкин. 

Расман эълон қилинган трансфер:

18 ёшли ярим ҳимоячи Секоу Коне "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади. Малилик футболчини скаутлар 17 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кузатишган. У Ўзбекистонга қарши биринчи тур учрашувида ҳам ҳаракат қилганди. 

Скотт Мактоминей "Наполи" футболчиси ( 30 миллион евро, 3 йиллик шартнома)

Тэмми Абрахам "Милан" футболчиси. (10 млн евро + Алесис Салемакерс (ижара), бир мавсумлик ижара). 

Нето "Арсенал" футболчиси Дарвозабон бир мавсумлик ижара асосида "канонирлар" сафига қўшилди.

Билли Гилмор "Наполи" футболчиси (13 миллион евро, 5 йиллик шартнома).

Ману Коне "Рома" футболчиси (20+5 миллион евро, 5 йиллик шартнома).

Андре "Вулверхэмптон" футболчиси (22 миллион евро, 5 йиллик шартнома).

Мануэль Угарте "Манчестер Юнайтед" футболчиси (50+10 миллион евро, 5 йиллик шартнома).

Вильфрид Заха "Лион" футболчиси. Вингер ижара асосида Франция клубида бир мавсум тўп тепади.

Эдди Нкетиа "Кристал Пэлас" футболчиси (25+5 миллион евро, 5 йиллик шартнома). 

Айван Тоуни "Ал-Аҳли" футболчиси (40 миллион евро, 3 йиллик шартнома).

Жеймс Уорд-Проуз ижара асосида "Ноттингем Форест"га ўтди.

Себастиан Аллер ижара асосида "Леганес"га ўтди.

Карлос Солер "Вест Хэм" футболчиси (ижара).

Рис Нельсон "Фулхэм"га ижарага ўтди. 

Раҳим Стерлинг "Арсенал" аъзосига айланади. 29 ёшли вингер ижара асосида "канонирлар" таркибида бир мавсум ўйнайди.

Армандо Броя "Челси"дан "Фулхэм"га кўчиб ўтди (сотиб олиш шарти билан ижара (30 миллион евро).

Жейдон Санчо "Челси" футболчиси (25 миллион еврога сотиб олиш банди билан ижара).

Here we go:

"Челси" ҳимоячиси Трево Чалоба Лондоннинг бошқа клуби "Кристал Пэлас"га ўтмоқда. Ҳимоячи бир мавсум ижарада ҳаракат қилади.

Иван Перишич "Хайдук" билан шартномасини бекор қилиб, Италиянинг "Комо" клубига эркин агент сифатида ўтади. 

Барбод бўлган трансфер:

"Челси" бу трансфер устида кун бўйи ишлади, лекин Виктор Осимхен билан маош борасида келиша олмади. "Ал-Аҳли" эса Айван Тоуни трансферини ҳал қилди. Нигериялик ҳужумчининг "Наполи"да қолиш эҳтимоли юқори.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
poluna garova
01/09/2024 02:06
❤️Bu yerda siz qizning kiyimlarini yechib, uni yalang'och holda ko'rishingiz mumkin) sinab ko'rishingizni maslahat beraman ➤ https://ja.cat/youz