Траоре Испания терма жамоасида дебют қилиш имкониятидан маҳрум бўлди

Испания терма жамоасига чақирилган “Вулверхэмптон” вингери Адама Траоре жамоа қароргоҳини тарк этди.

Marca нашрининг ёзишича, 24 ёшли футболчининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берган. Шу тариқа, Траоре Испания терма жамоасида дебют қилиш имкониятидан маҳрум бўлди.

“Қизил фурия” 3 сентябрь куни Германияга ва 6 сентябрь куни Украина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳар иккала баҳс ҳам УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган.

Траоре бунгача Испания ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. У ўтган мавсум АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!