Трент Александер-Арнолд келажаги бўйича қарор қабул қилди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд клубда қолиб, асосий таркиб учун курашишга қарор қилди
«Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига «Челси» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ инглиз футболчиси Мадрид жамоасида қолиб, асосий таркибдан жой олиш учун курашиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Грэм Бэйли ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Трентни «Реал»да қолишга яхши маош ва юқори спорт мақсадлари ундамоқда. Ҳимоячи асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллай олишига ишонмоқда.
Аввалроқ Жозе Моуринью Трентнинг ўйинидан норози экани ва футболчи билан хайрлашмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар (0)