Трент Александр-Арнольд қачон сафга қайтади?
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольднинг жароҳати қай даражада экани маълум бўлди.
Журналиста Пол Жойснинг маълум қилишича, "Манчестер Сити"га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олган ва 63-дақиқада захирага олинган футболчи 4 ой майдонга туша олмайди. Шу тариқа, у мерсисайдликларга 6 та ўйинда ёрдам беролмайди.
Александр-Арнольд жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар