Трезеге: Дракслернинг ПСЖга ўтиши, ди Мария учун рақобат пайдо қилди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Давид Трезегенинг фикрича ПСЖга Юлиан Дракслернинг кўчиб ўтиши агрентиналик ярим ҳимоячи Анхель ди Мария учун рақобатни пайдо қилади ва у ўз ўйинини яхшилаб бориши керак. 
"Одатда ди Мария ўйин бошида кўплаб хатоларга йўл қўйса, кейинчалик майдонда кўринмай қолади. Футболга янада жиддийроқ ёндашиш керак. Айниқса жамоага Дракслер келганидан сўнг, у ўз устида кўпроқ ишлаши талаб этилади", - дейди франциялик собиқ футболчи L'Equipe нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлиан Дракслер "Вольфсбург"дан ПСЖга кўчиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.