Триппьер учун курашга "Атлетико" ҳам қўшилди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Киран Триппьер мавсумлар оралиғида Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли англиялик футболчи "Атлетико"нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлаган. Ўз навбатида “шпорлар” ҳам уни қўйиб юборишга тайёр. Триппьернинг трансфери эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Киранга шунингдек "Наполи" ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Триппьер жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та ассист ёздириб қўйди. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар