Троссар «Арсенал»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин
«Арсенал» ҳужумчиси Леандро Троссар фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, бельгиялик футболчига Мадриднинг «Атлетико» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, уни қўлга киритиш учун «матрасчилар» «Интер», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» каби клублар билан рақобатлашишига тўғри келади.
Леандро Троссар 2023 йили «Брайтон»дан «Арсенал»га 24 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «канонирлар» сафида барча мусобақалар доирасида 50 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 11 та голли пас берди. Transfermarkt портали Троссарнинг бозор қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар