Троссард учун курашга яна бир гранд клуб қўшилди
"Тоттенхэм" қишда таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Клубнинг кейинги мақсади "Брайтон" футболчиси Троссард бўлади. Бу ҳақида "Sky Sports" нашри хабар берди.
Вингернинг клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Янги шартнома бўйича эса хабарлар мавжуд эмас.
Маълумот учун, Троссард ушбу мавсум барча чемпионатларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Фикрлар