Ads

Икки кун аввал Туркия сафаридан кайтган Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси кеча тушликдан сўнг яна Кувасойдаги кароргохида йигилди. Бугундан жамоа аъзолари икки маҳалдан машғулотларга киришдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Жамоани бир катор футболчилар тарк этган булиб тажрибали ҳимоячи Умиджон Матмусаев Олий лига вакили "Машъал" жамоаси таркибига бориб қўшилган. 

Ўз навбатид,а дастлабки йигинга 7-8 нафар янги футболчилар ҳам таклиф этилган. 

Ушбу футболчилар ”Обод”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Шўртан” ва “Нефтчи” жамоаларида тўп тепган футболчилардир. Таклиф этилган футболчилар йиғин давомида мувофакиятли иштирок этиб мураббийларга маъкул келсалар ва жамоа билан шартнома имзолаган такдирда уларнинг исмларини ошкор этилиши айтиб ўтилган.