ЦСКА бразилиялик футболчи билан келишувга эришди

  • 1 февраль, 13:51
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бразилиянинг "Фламенго" клуби ярим ҳимоячиси Лорран Россия чемпионатига йўл олмоқда. "Globo" нашрининг маълумотларига кўра, 18 ёшли футболчи фаолиятини  ЦСКА клубида давом эттиради. Москва клуби бразилиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган.

Битим суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Ушбу маблағ яқин вақт ичида тўланиши режалаштирилган.

Лорран ўтган йилнинг январ ойидан бери "Фламенго" сафида ўйнамоқда. Ярим ҳимоячи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширган. "Transfermarkt" экспертлари футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!