ЦСКА футболчисига Туркиядан чақирув бўляпти
ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов қишки трансфер ойнасида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин.
"Takagazete" нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчининг хизматларига Туркиянинг "Трабзонспор" клуби қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, жамоа устози Абдулла Авжининг шахсан ўзи Чаловни ўз жамоасида кўрмоқчи. Манбанинг хабарига кўра, турк клуби ЦСКА билан музокараларни бошлаб юборган.
Жорий мавсумда Чалов барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 26 та ўйинда қатнашиб, 11 бор рақиблар дарвозасига зарба берди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Чаловнинг "армиячилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабригача амал қилади.
Фикрлар