ЦСКА ишончли ҳисобда зафар қучди. Файзуллаев иккита голда иштирок этди
Россия кубогининг 6-туридан ўрин олган ЦСКА - "Оренбург" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди
Ўйиннинг 34-дақиқадасида Файзуллевга нисбатан меҳмонлар жарима майдончаси ичида қоида бузилди ва пенальтидан Чалов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Гюрлюк имкониятларни тенглаштириб қўйди. Шундан сўнг Заболотний жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Чалов дубль қилишга муваффақ бўлди. Унинг голига Аббосбек ассист амалга оширди.
Шу тариқа, ЦСКА гуруҳда 11 очко билан 1-ўринга чиқиб олди.
Фикрлар