ЦСКА президенти Россия премьер-лигасига МДҲ давлатлари жамоаларини ҳам қўшишни таклиф қилди
Россия футбол иттифоқи ижроқўм аъзоси ҳисобланган ЦСКА клуби президенти Евгений Гинер Россия премьер-лигаси иштирокчилари сонини Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлардан жамоалар таклиф этиш ҳисобига 18тага оширишни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра келажакда РПЛда Арманистон, Беларусь ва Қозоғистон клублари иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, Россия чемпионатида 1997 йилдан буён 16 жамоа иштирок этиб келмоқда. 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб эса иштирокчилар сони яна 18 тага оширилиши режалаштирилмоқда.
Фикрлар