ЦСКАга қўйилган тақиқ бекор қилинди

TIGGO 2 PRO

ФИФА ЦСКАдан трансферларга қўйилган тақиқини олиб ташлади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

ФИФА Чидера Эжукенинг трансфери бўйича клубнинг "Херенвен"дан қарздорлиги сабабли ЦСКАга тақиқ қўйган эди. Аввалроқ, Москва клуби мазкур трансфер учун сўнгги тўловни амалга оширди.

Шу тариқа, "армиячилар" Нидерландия клуби олдидаги қарзларини тўлади. Бунинг натижасида эса жамоадан тақиқ олиб ташланди.

ТАСС хабарига кўра, Нидерландия клуби ЦСКАдан трансферлар учун тақиқни олиб ташлаш учун ФИФАга мурожаат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!