Цзюй Вэньцзюнь - замонавий шахмат қироличаси!

CHERY AUTO

Шахмат оламининг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Цзюй Вэньзюнь замонавий спорт тарихида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга. У ўзининг доно юришлари, сабр-тоқати ва ақл-заковати билан нафақат Хитойни, балки бутун дунёни лол қолдириб келмоқда.

Цзюй 1991 йил 31 январда Хитойнинг Шанхай шаҳрида туғилган. Унинг шахматга бўлган муҳаббати атиги 7 ёшида бошланган. Дастлаб бу оддий қизиқиш эди, аммо орадан йиллар ўтиб, бу қизиқиш уни жаҳон чемпионлигигача олиб чиқди.

2004 йил Осиё аёллар чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган Вэньзюнь халқаро эътиборни торта бошлади. 2009 йилда аёллар гроссмейстери (WГМ) унвонини олди, 2014 йилда эса бутунлай эркаклар билан тенглашган даража — умумий гроссмейстер (ГМ) унвонини қўлга киритди. Бу жуда кам аёл шахматчиларга насиб этадиган ютуқдир.

2018 йилда у Тан Цонгйини мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди. Бу унвонни у 2018, 2020, 2023 ва 2025-йилларда муваффақиятли ҳимоя қилди. 2025 йилда яна Тан Зҳонгйига қарши баҳсда ғалаба қозониб, ўзининг шонли номини мустаҳкамлади.

34 ёшли спортчи 2017 йил март ойида ФИДЕ рейтингида 2600 баллик маррани босиб ўтган бешинчи аёл шахматчи бўлди. Бу ютуқ уни шахмат тарихидаги энг кучли аёллардан бирига айлантирди.

2015 йилда Шанхай Молия ва Иқтисодиёт Университетини тамомлаган Цзюй ҳозирда Шанхай шаҳрида яшайди. У Хитой Шахмат Лигаси доирасида ўз шаҳрининг клубини ҳимоя қилади. 2026 йилда у яна жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилиш ниятида.

Цзюй Вэньзюнь нафақат ажойиб шахматчи, балки ўз авлодига илҳом бағишловчи аёл тимсолидир. Унинг ҳар бир юриши, ҳар бир ғалабаси ортида кучли ирода, интеллект ва юксак мақсадлар бор. Шахмат оламида Цзюй Вэньзюнь номи ҳали узоқ йиллар давомида порлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!