Тунис терма жамоаси бош мураббийи Жаҳон чемпионатидаги илк мағлубиятдан сўнг ишдан олинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тунис терма жамоаси бош мураббийи Сабри Лямуши жаҳон чемпионатидаги йирик мағлубиятдан сўнг истефога чиқарилди. Бу ҳақда журналист Роман Молина ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

F гуруҳидан ўрин олган учрашув Мехико штатидаги Монтеррей шаҳрида ўтказилди. Швеция терма жамоаси Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа Тунис футболи раҳбариятини кескин қарор қабул қилишга мажбур этган.

Mosaïque FM маълумотларига кўра, Тунис футбол федерацияси (FTF) раҳбарлари учрашувдан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказиб, мураббий тақдирини муҳокама қилган. Шу мажлисда Лямуши билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилингани айтилмоқда.

Манбалар таъкидлашича, Лямушининг терма жамоадаги мавқеига майдондаги мағлубиятдан ташқари, жамоа делегацияси таркибида бўлган унинг ўғли билан боғлиқ можаро ҳам таъсир кўрсатган. Гувоҳлар сўзларига кўра, у стадионда бир мухлис билан муштлашиб қолган.

"Лямуши учун бу Тунис терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятининг якунини англатади", — деб ёзган Молина.

54 ёшли Сабри Лямуши француз мутахассиси ҳисобланади. У Тунис терма жамоасини жорий йил январь ойида қабул қилиб олган эди. Илгари у "Ренн", "Ноттингем Форест", "Кардифф" клубларида, шунингдек, Кот-д'Ивуар терма жамоасида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!