Турин дербиси: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 29-туридан олган "Торино" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасидаги "Турин дербиси" томошасига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Юве" меҳмонда аранг мағлубиятдан қутулиб қолди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    Сўнгги бурчак зарбаси "Торино" томонидан ижро этилади.

  • 90+1'

    Бернардески ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90+'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Мандрагора қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Бурчакдан тўпни "Юве" ўйинга киритади.

  • 87'

    Верди ўрнига Базелли ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Санабрия сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Роналдунинг голи инобатга олинди! Ажойиб зарба ва чиройли гол. Ҳисоб тенглашди!

  • 78'

    Гол урилди! Бироқ инобатга олинмади! Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 72'

    "Юве"да 2 ўзгариш: Данило ва Кулусевски ўрнига Ремзи ҳамда Бернардески ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Сариқ карточка. Куадрадо ҳам огоҳлантирилди.

  • 68'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 66'

    Ўзгариш: Томас Ринкон ўрнига Саса Лукич ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Куадрадонинг кросси блокланди.

  • 59'

    Томас Ринкон қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 52'

    "Ювентус" навбатдаги бурчак тўпидан ҳам унумли фойдалана олмади.

  • 51'

    Бурчакдан тўпни "Ювентус" ўйинга киритиб беради.

  • 50'

    Куадрадонинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 46'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тайм гол билан бошланди! Санабриа пароканда ҳимояни ёриб кириб, дарвозани ишғол қилди! "Юве"га нима бўляпти?

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+1'

    Бурчакдан тўпни Роналду ўйинга киритиб беради.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Сандронинг пасидан сўнг Мората тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади, дарвозабон реакциясини намойиш этди.

  • 43'

    Ансальдига сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 42'

    Симоне Верди бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 40'

    "Торино" сўнгги дақиқаларда устунликни қўлга олмоқда.

  • 37'

    Белоттининг қарши ҳужум бошлаб берувчи калит паси сўнгги ҳимоячи томонидан бартараф этилди.

  • 35'

    Роналдунинг зарбасини ҳимоячилар блоклади.

  • 33'

    Криштиану Роналду офсайдда қолиб кетди.

  • 27'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Санабриа жарима майдончаси ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобни тенглаштирди! 1-1!

  • 26'

    "Торино" тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Томас Ринкон жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган бўлсада, зарба бера олмади. Тўп йўқотилди.

  • 20'

    "Торино" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 19'

    Жаримадан берилган Симоне Вердининг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп "кекса синьора"га қайтди.

  • 18'

    Де Лихт фол ишлатди. "Торино"нинг фойдасига жарима зарбаси.

  • 15'

    "Ювентус" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумлар борган сари кескинлашиб бормоқда.

  • 14'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Альваро Мората ажойиб тарзда позиция танлади ва Кьезага тўпни етказиб берди, Федерико эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб очилди - 0:1!

  • 12'

    Роналду шериги узатган тўпга етиб бора олмади. Тўп "Торино"га қайтди.

  • 11'

    Ҳаммаси жойида. Ҳакам ВАРга мурожаатдан сўнг, ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

  • 10'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 9'

    Белотти майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Пенальти бўлиши мумкин.

  • 7'

    "Торино" футболчилари бир-бирини тушунмай қолишди: Ансальдининг узатмасини Мандрагора эгаллай олмади.

  • 5'

    Роналду тўпни жарима майдончаси ичидаги Кьезага етказиб берди, бироқ Федерико берган зарба дарвозадан анча юқорилаб кетди!

  • 4'

    "Торино" аъзоси йўллаган кучли ва кутилмаган зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

  • 4'

    Кулусевчки ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 3'

    Моратанинг пенальти нуқтасидан туриб берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 2'

    "Ювентус" илк дақиқаларданоқ назоратни ўз қўлига олди. Тўп назорат қилинмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!