Турин прокуратураси яна "Ювентус"га қарши тергов очди. Бу сафар футболчи айбдор бўлиши мумкин!

TIGGO 2 PRO

Турин прокуратураси Николо Фаджолига қарши ноқонуний платформаларда пул тикиш бўйича тергов очди. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, "Ювентус" ярим ҳимоячиси 3 йиллик дисквалификацияга учраши мумкин. Шунингдек, у 25 минг евролик жарима тўлаши ҳам мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Николо жорий мавсум А Сериянинг 6 ўйинида майдонга тушиб, битта ассист муаллифи бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!