Турк футболчиси зилзила остида қолди
Туркиядаги зилзиладан кейин "Йени Малатяспор" дарвозабони вайроналар остида қолди. 28 ёшли посбонни харобалар остидан топиб бўлмади.
Аҳмет Эюп Туркаслан зилзила вайрон бўлган бинода эди. Унинг рафиқаси қутқарилган, бироқ футболчи ҳалигача топилмаган.
Маълум бўлишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати Туркасланнинг суратини эълон қилди ва "Биз сиз билан!" деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги зилзила туфайли барча спорт тадбирлари тўхтатилган эди.
Фикрлар