Турк қардошлар йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миллатлар лигаси «А» лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Бурсадаги «Бурса Бююкшеҳир Беледие» стадионида ўтказилган баҳсда италияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

9-дақиқада Алессандро Бастони ҳисобни очиб, Италияни олдинга олиб чиқди. 22-дақиқада Давиде Фраттези меҳмонларнинг устунлигини икки тўпга етказди.

27-дақиқада Микаэль Кайоде Италиянинг учинчи голини урди. 47-дақиқада Бариш Алпер Йилмаз Туркиянинг ортда қолишини қисқартирди.

51-дақиқада Франческо Эспозито Италия терма жамоасининг тўртинчи голини урди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Туркия 2 октябрь куни Бельгия билан, Италия эса шу куни Франция билан ўйнайди.

Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португаллар Испанияни 2:2 ҳисобида дурангдан сўнг пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган. Қайд этиш жоиз, Португалия Миллатлар лигасида икки марта ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!