Турки Ал ашь-Шайх: "Энди зерикарли жангларни кўришни истамайман"

  • 11.06.2025 18:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Бокс оламидаги энг катта шахслардан бири Турки Ал ашь-Шайх "кўзга кўринмас" жангларга қарши курашмоқчи.

“Бундан буён Том ва Жерри услубидаги зерикарли учрашувларни кўришни истамайман. Бундай баҳсларда бир жангчи ринг атрофида югуради, иккинчиси эса унинг ортидан қувади. Биз бу каби жангларни ташкил этмаймиз. Фақатгина рингда бор кучини берадиган боксчиларни қўллаб-қувватламоқчимиз!" - деб ёзди Ал ашь-Шайх ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ, чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбонов Туркининг бокс соҳасидаги ҳаракатларини танқид қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!