Турки Ал Шайх яна бир нечта супер жангларни уюштирмоқчи

Турки Ал-Шайх ўзи уюштирмоқчи бўлган орзусидаги жанглар ҳақида гапирди.

“Менинг орзум, албатта, Тайсон Фьюри – Энтони Жошуа, Сауль Альварес – Теренс Кроуфорд, Дэвид Бенавидес – Артур Бетербиев ёки Дмитрий Бивол ўртасида жанглар ўтказишдир. Шунингдек, Жервонта Дэвис – Наоя Иноуэ тўқнашувини кўриш ҳам истакларимдан бири”, – деди Ал-аш-Шайх MMAFigtingonSBN You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 18 май куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони)  Усик (21-0, 14 КО) ва Фьюри (34-0-1, 24 КО) ўртасида жанг бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!