"Turkic Youth U16 Chess Olympiad 2026" мусобақаси якунланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Шу йилнинг, 13–17 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида шахмат бўйича туркий давлатлар ёшларининг (16 ёшгача) "Turkic Youth U16 Chess Olympiad 2026" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги спортчилардан иборат таркибда қатнашди:

— Садулло Азизов — ФИДЕ спорт устаси (рейтинг: 2291)
— Абдумажид Ботиралиев — ФИДЕ спорт устаси (рейтинг: 2360)
— Жавоҳир Бозоров — ФИДЕ спорт устаси (рейтинг: 2237)
— Нилуфархон Имомқузиева — Аёллар ФИДЕ спорт устаси (рейтинг: 2235)


Якуний натижаларга кўра: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Шунингдек, спортчиларимиз индивидуал йўналишда ҳам муваффақиятли иштирок этиб:

— Садулло Азизов — 2-тахтада 3-ўрин
— Жавоҳир Бозоров — 3-тахтада 3-ўрин
— Нилуфархон Имомқузиева — 4-тахтада 2-ўринни қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!