Туркия - Ўзбекистон учрашувига 100 та бепул чипта тарқатилади
Ads
Хабарингиз бор, бугун Аланья шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши ўз тарихида биринчи марта майдонга тушади. Айни пайтда Туркияда бўлиб турган ўзбекистонлик мухлислар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўйин чипталари бепул тақдим қилинади. Бунинг учун мухлислар фан-клуб раиси Фазлиддин Ҳожимуҳамедов билан боғланишлари талаб этилади. 

Фан-клуб раиси томонидан чипталар бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00гача терма жамоамиз делегацияси жойлашган «The Sense De Luxe» меҳмонхонасида, шунингдек, 18:00дан бошлаб эса "Alanya stadium" стадиони олдидан чиптлар тарқатилади. Мухлисларга чипталар билан биргаликда Ўзбекистон байроғи ва махсус футболкалар ҳам тақдим қилинади. Чипталар сони чекланган бўлиб (100 дона), ўйинни бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар тезроқ ҳаракатни бошлашлари талаб этилади.
 
Мурожаат учун Фазлиддин Ҳожимуҳамедовнинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилинг: +905342648578
 
Манбаа: ЎФА расмий сайти