Туркия чемпионати баҳсида "Фенербахче" президенти ҳужумга учради

Туркия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда "Фенербахче" президенти Али Коч "Гёзтепе" мухлислари томонидан ҳужумга учради.

Испаниянинг "AS" нашрининг хабар беришича, Кочга "Гёзтепе" мухлислари трибунадан турли хил буюмларни, жумладан, шишаларни улоқтира бошлашди. Натижада Коч бошидан жароҳат олган. У хавфсизлик ходимлари кўмагида трибуна хонасига олиб ўтилди.

"Фенербахче" сафида ҳужумчилар Эдин Жеко ва Юсуф Эн-Несири гол уришди. "Гёзтепе"нинг голларига эса ҳимоячи Корай Гюнтер ва ярим ҳимоячи Ромуло Круз муаллифлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!