Туркия чемпионати. "Сивасспор" сафарда дуранг ўйнади. Турғунбоев 90 дақиқада майдонда ҳаракатланди
Туркия чемпионати 26-туридан ўрин олган "Касимпаша" - "Сивасспор" учрашуви 0:0 ҳисобида тугади.
Ушбу баҳсда Азизбек Турғунбоев 90 дақиқа майдонда ҳаракатланиб, захирага олинди. Футболчи 2 марта муваффақиятли дриблинг ишлатди. Шу билан бирга, шерикларига 23 та пас берган бўлса, шулардан 15 таси аниқ етиб борди.
Бир очкони қўлга киритган "Сивасспор" 6-ўринга чиқиб олди.
"Касимпаша" 0:0 "Сивасспор"
Фикрлар