Туркия чемпионати тўхтатилди
Кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли вайронкор зилзила туфайли Туркия барча спорт мусобақаларини тўхтатишга қарор қилди.
Бугун душанба оқшомида Туркия Суперлигасида 3 та ўйин, жумладан, "Фенербахче" - "Галатасарой" ўйини бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бу ўйинлар бошқа вақтга кўчирилди ва кейинроқ ўтказилиши маълум қилинди.
Айни дамда Туркия чемпионатида 54 очко билан "Галатасарой" пешқадам ҳисобланади. 2-ўринда "Фенербахче" эса 9 очко фарқ билан ортда бормоқда. Кучли учликни 40 очко тўплаган "Истанбул Башакшеҳир" эгаллаб турибди.
Фикрлар