Туркия ҳақида нималарни биламиз? У қандай жамоа?
Хабарингиз бор, 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги ҳамюртларимиз Туркия терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтқазишади. Ўз тарихида илк бор ўзаро яшил майдонда рақиблик қиладиган бу икки терма жамоа ўртасидаги беллашув, муҳлислар томонидан жуда катта қизиқишлар билан кутилмоқда. Бугун эса биз Туркия термаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Туркия терма жамоаси УEФА аъзоси ҳисобланади. Турклар 2 маротаба жаҳон чемпионатида 1954 ва 2002 йилларда қатнашишган. Муҳлислар туркияликларни 2002 йилги мундиалда бронза медални қўлга киритишганликлари билан эслашади. Осиё қитъасида илк бор ўтқазилган ушбу мундиалда Туркияликлар ярим финалгача етиб боришган. Бразилияликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган турклар 3 ўрин учун баҳсда мезбон Жанубий Корея термаси билан баҳс олиб бориб 3:2 ҳисобида зафар қучган. Бу Туркия футболининг эришган катта натижасидур.
Шу қаторда 2003 йилги Кофедерациялар кубогида ҳам 3-ўринни эгаллашди. Гуруҳда амалдаги жаҳон чемпиони Бразилия термасини ортда қолдириб, ярим финалга чиққан турклар, Францияга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. 3-ўрин учун баҳсда Колумбия термасини 2:1 ҳисобида енгиб, ўз тарихларида яна янги саҳифа очишди.
Европа чемпионатида умумий 4 мартта қатнашган (1996, 2000, 2008, 2016) туркларнинг навбатдаги буюк натижалари 2008 йилга тўғри келади. Шу йили Европа чемпионатида ярим финалга қадар етиб боришган. Ўта оғир ўтган, Хорватия билан чорак финал ўйинида Туркия пенальтилар сериясида зафар қучиб, ярим финалга йўл олган. 39,374 томошабин кузатиб борган ярим финал ўйинида Германия термаси рақиблик қилди. Ҳозирда тирик афсона бўлиб улгурган Филипп Лам сўнгги дақиқаларда гол уриб туркларни мағлуб этишда қаҳрамонга айланган. Шу тариқа учрашув 3:2 ҳисобида Германия фойдасига якун топган.
Терма жамоалар рейтинги 4 апрель 2019 йили эълон қилинган рўйҳати бўйича Туркия 39-ўринни банд этган. Бу борада Ўзбекистон термаси 85-ўринда қайд этилган. 2004 йилнинг июнь ойида Туркия бу рейтингда 5-ўринни қайд этган. Бу туркларнинг ўз тарихларидаги энг юқори ўринларидир. Уларнинг энг паст кўрсаткичлари 1993 йилнинг октябрь ойига тўғри келади. Ўшанда улар 67-поғонадан жой олишган эди.
1923 йилнинг 23 октябрь куни Туркия ўз тарихида илк учрашувни ўтқазади. Истанбул шаҳрида Руминия термасини қабул қилишади ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашади.
1949 йили Сурия, 1954 йили Жанубий Корея ва 1996 йили Сан Марино термаларини бир хил 7:0 ҳисобида мағлуб этишади. Бу Туркия термаси тарихидаги энг йирик ҳисобдаги ғалабасидир.
1968 йили Полша, 1984 ва 1987 йиллари Англия термалари билан ўйинларда 0:8 ҳисобида имкониятни бой берган Туркия термасининг бу ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятлари.
Терма жамоа таркибида Рушту Речбер 120 бор иштирок этган. Бу Туркия термаси либосида энг кўп майдонга тушган футболчиси. Энг машҳур футболчиларидан бири Ҳоқон Шукур, терма жамоаси таркибида 51 та гол уриб тарихга ўз номини ёздириб қўйган. Авваллари ҳам, ҳозир ҳам Ҳоқон Шукурнинг натижасини ҳеч ким такрорлай олмаган.
Терма жамоанинг асосий либоси қизил ранг ҳисобланади. Иккинчи либоси оқ рангда. Сўнгги бор ўтқазилган 2016 йилги Европа чемпионатида турклар оқ аралаш ҳаво рангли либосларда ҳам майдонга тушишганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жаҳон футболида кўплаб турк футболчиларни кўриш мумкин. Улар орасида энг буюкларига эътиборингизни тортамиз: Хамит Алтинтоп, Мехмет Аурелио, Эмре Ошик, Йилдирай Баштюрк, Эмре Белозоғлу, Окан Бурук, Бюлент Коркмаз, Жанер Эркин, Хасан Солиҳ Кабзе, Карадениз Гокдениз, Умит Каран, Нихат Кахвечи, Алпой Озалан, Рушту Речбер, Фотиҳ Текке, Тугай Керимоглу, Арда Туран, Ҳоқон Унсал, Ҳасан Шош, Ҳоқон Шукур, Ҳоқон Чалханоглу, Онур Киврак, Ҳоқон Болта.
Терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган топ 10 та футбoлчи рўйҳати ҳам қизиқтирмастан қолмайди:
- Рушту Речбер (120та ўйин)
- Ҳоқон Шукур (112та ўйин)
- Бюлент Коркмаз (102та ўйин)
- Арда Туран (95та ўйин)
- Тугай Керим оглу (94та ўйин)
- Эмре Белозоғлу (94та ўйин)
- Алпой Озалан (90та ўйин)
- Хамит Алтинтоп (82та ўйин)
- Тунжай Шонли (80та ўйин)
- Огун Темизканоғлу (76та ўйин)
Шу қаторда энг кўп гoл урган топ 10 талик рўйҳатини ҳам кўриб ўтишингиз мумкин:
- Ҳоқон Шукур 51 гол.
- Тунжай Шонли 22 гол.
- Бурак Йилмаз 21 гол.
- Лефтер Кочокандонядиз 21 гол.
- Нихат Кахвечи 19 гол.
- Метин Октай 19 гол.
- Жамиил Туран 19 гол.
- Арда Туран 17 гол.
- Зеки Ризо 15 гол.
- Ориф Эрдем 11 гол.
- Эртуғрул Соғлом 11 гол.
Туркия термасининг ФИФА ва ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси билан танишинг. Бу таркибда биз Европанинг кўзга кўринган жамоаларида яҳши фаолият олиб бораётган футболчиларни кўришимиз мумкин.
Дарвозабонлар: Мерт Гюнок ("Башакшеҳир"), Гокхан Аккан ("Ризеспор"), Синан Болат ("Антверпен", Бельгия), Угурчан Чақир ("Трабзонспор")
Ҳимоячилар: Меҳмет Челик ("Лилль", Франция), Назим Сангаре ("Антальяспор"), Озан Муҳаммад Кабак ("Штутгарт", Германия), Чоғлар Суюунчи ("Лестер", Англия), Каан Айҳан ("Фортуна", Германия), Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Женгиз Умут Мераш ("Бурсаспор"), Эмре Тошдемир ("Галатасарой"), Ҳасан Али Калдирим ("Фенербахче")
Ярим ҳимоячилар: Абдулқодир Омур ("Трабзонспор"), Женгиз Ундер ("Рома", Италия), Дениз Туруч ("Қайсериспор"), Дорукхон Токоз ("Бешиктош"), Эфечан Карача ("Аланяспор"), Эмре Белозоғлу ("Башекшеҳир"), Ифран Жан Қаҳвечи ("Башекшаҳир"), Маҳмут Текдемир ("Башекшеҳир"), Оғузхон Озякуп ("Бешиктош"), Окай Йокушли ("Сельта", Испания), Озан Тўфон ("Аланяспор"), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Юсуф Язичи ("Трабзонспор"), Ҳоқон Чалхоноглу ("Милан", Италия), Умар Али Шаҳинер ("Коняспор")
Ҳужумчилар: Бурак Йилмаз ("Бешиктош"), Женк Тосун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания), Гувен Ялчин ("Бешиктош"), Кенан Караман ("Фортуна", Германия).
Фикрлар