Туркия клублари Суперлига турнирида иштирок этиши мумкин
Сўнгги соатлар ичида Суперлигага оид янгиликлар интернет оламини эгаллаб олди. Айни пайтда ушбу турнирга кимлар ўтиши аниқ бўлиб боряпти.
"Mundo Deportivo" нашри хабар беришича, Туркиянинг айрим клублари Суперлига лойиҳасини қўллаб қувватлайди ва турнирда иштирок этиш ҳақида жиддий ўйлаяпти.
Маълумот учун, ҳозирча фақат "Барса" ва "Реал" ушбу чемпионатнинг расмий иштирокчилари бўлиб турибди. Аввалроқ, Испаниянинг айрим жамоалари таклифни рад қилгани ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар