Туркия Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи
2032 йилги Олимпия ўйинлари Истанбулда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Туркия Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ҳасан Арат баёнот берди. Хасан Аратнинг айтишича, аввал 2020 йилги ёзги Олимпиадани ўтказишга даъвогар бўлган унинг мамлакати 2032 йилда жаҳоннинг энг нуфузли мусобақаларини юқори даражада ташкил этишга тайёр.
«Бу тўғрисидаги қарор давлат даражасида қабул қилинди. Шаҳар тайёр, Истанбул Олимпия ўйинларини қабул қилиши керак. Ишонаманки, Туркия Олимпия иштиёқидан ҳеч қачон қайтмайди», – деди Ҳасан Арат.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил якуний овоз бериш босқичида Истанбул Токиога 60:36 ҳисобида имкониятни бой берган эди. 2032 йилги Олимпиада мезбонлиги учун эса Ҳиндистон ва Австралия ҳам рақобат олиб боришга ҳозирланмоқда.
Фикрлар