Туркия Суперлигаси. Ўзбеклар дербисида Турғунбоев жамоаси ғолиб бўлди

Chery Tigo 7 PRO

Туркия Суперлигаси 38-туридан ўрин олган "Сивасспор" ва "Кайсериспор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур тўқнашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Сивасспор" таркибида ҳаракат қилаётган легионеримиз Азизбек Турғунбоев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди. "Кайсериспор" футболчиси Отабек Шукуров эса 71-дақиқада захирадан қўшилди.

Маълумот учун, "Сивасспор" мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 54тага етказиб, 6-ўринга жойлашди. 13-ўриндаги "Кайсериспор" ҳисобида эса 42 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!