Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ишончли ҳисобда зафар қучди, Алиқулов ўйинни ўтказиб юборди
Туркия Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Ҳатайспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Майдон эгалари сафида голларга Варешанович ва Олавойин муаллифлик қилди. Меҳмонлар эса майдонни голсиз тарк этди.
"Ризеспор" сафида тўп тепадиган вакилимиз Ҳусниддин Алиқулов терма жамоа машғулотларида бўлиб тургани боис мазкур ўйинни ўтказиб юборди. Шунингдек, у ўтган тур "Қосимпошо"га қарши баҳсда ҳам кичик жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Маълумот учун, легионеримиз жамоаси айни вақт турнир жадвалида 29 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар