Туркия тарихидаги энг яхши натижа қайд этган мураббий истеъфога чиқарилди

Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гюнеш лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайтида хабар берилди.

Манбанинг маълум қилишича, Туркия ФФ ва мураббий ўзаро келишувга кўра ҳамкорликни тўхтатди. 69 ёшли Гунеш терма жамоа билан 2000/2004 ва 2019/2021 йилларда ишлаган.

2002 йилда Гунеш жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоаси билан учинчи ўринни эгаллаганди. Туркия терма жамоаси Евро-2020 финал босқичида қатнашди. Аммо иштироки муваффақиятсиз чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!