Туркия ярим асрлик антирекорд қайд этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида Туркия терма жамоаси Австралияга мағлуб бўлди – 0:2.

Ҳисобда ортда қолганига қарамай, турк футболчилари бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилди. Улар рақиб дарвозаси томон 30 марта зарба йўллади, австралияликлар эса бор-йўғи 9 марта уриниш қилди. Шунга қарамасдан, Туркия жамоаси бирор гол ура олмади.

Opta статистикасига кўра, жаҳон чемпионатлари тарихида 1974 йилдан буён биринчи марта шундай ҳолат кузатилмоқда: бир ўйинда камида 30 марта дарвоза томон зарба берган жамоа майдонни гол уролмаган ҳолда тарк этди. 52 йил аввал шунга ўхшаш вазият Уругвай терма жамоаси билан содир бўлган – у ўшанда Швецияга йирик ҳисобда ютқазган эди (0:3).

Шунингдек, 30 ва ундан ортиқ зарба йўллаб ҳам гол ура олмаган сўнгги жамоа сифатида Португалия тилга олинади. Бу ҳолат 2006 йилда, Англияга қарши чорак финал учрашувида қайд этилган (0:0).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!